ЎзА Ўзбек

27.11.2019 Чоп этиш версияси

​Golden Boy​-2019: мукофот эгаси аниқ

​Golden Boy​-2019: мукофот эгаси аниқ

Ҳар йили Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига топшириладиган Golden Boy​ совринининг бу йилги ғолиби маълум бўлди.

Goal нашрининг хабар беришича, Жоау Феликс​ ушбу совринга номзод сифатида кўрилаётган футболчилар – Жейдон Санчо («Боруссия»​ — Дортмунд​​)​ ҳамда Кай Хаверц​ («Байер 04» — Леверкузен)​ дан​ кўпроқ овоз билан ғалаба қозонган.

Шу йил ёзда «Бенфика»дан ​«Атлетико Мадрид»га 126 млн. евро​ сумма эвазига харид қилинган португалиялик футболчи бугунга қадар жамоаси таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 2 та ассист қайд этган.

Маълумот ўрнида, мазкур соврин 2003 йилдан буён Италиянинг Tuttosport нашри томонидан доимий равишда ўз эгасига топшириб келинади. Ўз навбатида бу мукофотга Лионель Месси​, Уэйн Руни,​ Сеск Фабрегас​, Поль Погба,​ Килиан Мбаппе​ сингари футболчилар эга чиқишган.

Совриннинг ўтган йилги ғолиби «Ювентус»​ ҳамда Голландия терма жамоаси аъзоси Маттейс де Лигт саналади.

​Golden Boy​-2019​ соврини бугун тунда Италия​ пойтахти Рим шаҳрида тантанали равишда топширилади.

2 335
ЎзА