ЎзА Ўзбек

13.04.2019 17:53 Чоп этиш версияси

Годин “Интер”га ўтишга қарор қилди

Годин “Интер”га ўтишга қарор қилди

“Атлетико Мадрид” ҳамда Уругвай терма жамоаси ҳимоячиси Диего Годиннинг Миланнинг “Интер” клубига ўтиши 90% аниқ бўлди, деб хабар бермоқда ESPN. 

Маълум бўлишича, Годиннинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси келаётган ёзда ўз ниҳоясига етади. Шу боис футболчи “Интер” билан уч йиллик битим имзолашга яқин турибди.

33 ёшли ҳимоячига “Манчестер Юнайтед”, “Милан” ҳамда “Ювентус” клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар бўлган эди.

Маълумот ўрнида, Диего Годин “Атлетико Мадрид”да 2010 йилдан бери ҳаракат қилиб келади. У ушбу клуб сафида 258 та учрашувда майдонга тушиб, 16 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Годин мадридликлар билан Испания чемпионлиги ҳамда кубогини қўлга киритган. Шунингдек, икки бор Европа Чемпионлар Лигаси финалида иштирок этган ҳамда икки бор Европа Лигасида зафар қучган.

ЎзА
2 228