ЎзА Ўзбек

19.10.2012 15:37 Чоп этиш версияси

Гимнастикачиларимиз муваффақияти

Санкт-Петербург шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган анъанавий халқаро турнирда дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан эллик нафарга яқин спортчи ғолиблик учун куч синашди.

Спорт гимнастикасининг турли йўналишлари бўйича спорт усталигига номзод ўсмирлар ўртасида ҳамюртимиз Абдулла Азимов биттадан олтин, кумуш ва бронза медални қўлга киритди. Умидли спортчимиз кўпкураш бўйича кучли тўртликдан жой олди. Ўзбекистон кубоги мусобақаси ғолиби Отабек Машарипов эса спорт усталари ўртасида битта кумуш ва иккита бронза медаль билан тақдирланди.

Яна бир ҳамюртимиз Елена Рега спорт усталари ўртасида эркин машқ бажариш дастурида бронза медални қўлга киритди.


ЎзА, Зоҳир Тошхўжаев
7 945