ЎзА Ўзбек

24.08.2018 20:11 Чоп этиш версияси

Гимнастика мактабига синовлар

Гимнастика мактабига синовлар
Гимнастика бўйича республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар ва ўсмирлар спорт мактабига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди.

Ёш спортчилар трамполин, спорт гимнастикаси, спорт акробатикаси ва бадиий гимнастика бўйича синовларда ўз маҳоратини намойиш этди.

Дилоромхон Алижонова, Руҳшона Ботиралиева, Саида Холматова, Ҳабибахон Абдураимова, Аида Ҳайдарова, Ирода Содиқова, Мафтунабону Эргашалиева, Мубина Камолова, Фарзона Каримова, Муҳаммадюсуф Расулов, Абдуқодир Қодиров каби ёш гимнастикачилар ҳакамлар қўйган барча топшириқларни аъло даражада бажариб, спорт мактаби тарбияланувчилари сафига қабул қилинди.

4 (1).jpg

7.jpg

10.jpg


Муҳаммад Амин (сурат) ЎзА
4 464