ЎзА Ўзбек

25.10.2012 14:09 Чоп этиш версияси

Гиламда – маҳалла полвонлари

Навоий шаҳрида кураш бўйича “Маҳалламиз паҳлавонлари” республика турнирининг финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, Республика кураш федерацияси, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар вазирликлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ва "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур турнирдан мақсад ёш авлоднинг жисмонан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишига шароит яратиш, ёшларни оммавий спорт турларига кенг жалб этиш, маҳаллаларда иқтидорли курашчиларни тарбиялаш ва қўллаб-қувватлашдан иборат.

Бу йилги мусобақалар тўрт вазн тоифаси бўйича ўтказилди. Мусобақанинг қуйи босқичларида 130 минг нафардан зиёд ўғил-қиз иштирок этди. Уларнинг 56 нафари мусобақанинг финал босқичига йўлланма олиб, миллий қадриятимиз – ўзбек кураши бўйича ўз маҳоратини намойиш этди. Якуний беллашувларда умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти вакиллари биринчи, фарғоналик ёшлар иккинчи, Навоий ва Хоразм вилояти полвонлари эса кейинги ўринларни қўлга киритди.

Турнир якунида ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.


ЎзА, Н. Раҳимов
10 558