ЎзА Ўзбек

17.05.2020 Чоп этиш версияси

Германияга футбол қайтди...

Германияга футбол қайтди...

Икки ойлик танаффусдан сўнг ниҳоят Германияда футбол мусобақалари бошланди. Аниқроғи Бундеслига мусобақасининг 26-тури якунланди. Асосий учрашув “Боруссия” ва “Шальке 04” жамоалари ўртасида ўтди.

Унда “Боруссия” клуби рақибларини 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйиндан сўнг дортмундликлар ўз ҳисобидаги очколари сонини 54 тага етказиб олди ва 2-ўринни мустаҳкамлади. Гельзенкирхенликлар эса мағлубиятдан сўнг 8-ўринга тушиб кетди.

Шунингдек, "РБ Лейпциг" ва "Фрайбург" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган бўлса, "Фортуна" – "Падерборн" ўйинида ҳисоб очилмади. "Хоффенхайм" ўз майдонида "Герта"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. "Аугсбург" ҳамда "Вольфсбург" баҳси 1:2 ҳисобида якунланди.

4 934
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА