ЎзА Ўзбек

14.05.2019 13:21 Чоп этиш версияси

Гарет Бэйл Одил Аҳмедов билан битта чемпионатда тўп суриши мумкин

Гарет Бэйл Одил Аҳмедов билан битта чемпионатда тўп суриши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби аъзоси 29 ёшли уэльслик Гарет Бэйл ёзда Хитой клубига кўчиб ўтиши мумкин.

Номи ошкор этилмаётган клуб футболчининг трансфери учун мадридликларга 120 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, ушбу жамоа Бэйлнинг ўзига йилига 30 миллион евро маош ваъда қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Қироллик клуби” раҳбарияти Бэйлни мавсумлар оралиғида сотиб юборишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Таъкидлаш керакки, Гаретга шунингдек “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” жамоаларидан ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл айни дамда “Реал”дан йиллик 27 млн евро маош олмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА
2 559