ЎзА Ўзбек

17.10.2019 Чоп этиш версияси

“Фьючерс“ турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди

“Фьючерс“ турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди

Бухоро шаҳридаги “Дилкушо” спорт мажмуаси кортларида эркаклар ўртасида теннис бўйича “Фьючерс“ турнирининг биринчи давра баҳслари якунланди.

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Халқаро теннис федерацияси ва мамлакатимиз теннис федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу мусобақада вакилларимиздан ташқари, Россия, Беларусь, Қозоғистон, Грузия, Украина, Ҳиндистон каби давлатлардан келган теннисчилар ўзаро куч синашмоқда.

Асосий турнинг яккалик баҳслари биринчи даврасида ҳамюртимиз Шаробиддин Абзалов бошқа бир теннисчимиз Олимжон Набиевни 6:2, 6:1 ҳисобида енгган бўлса, Марк Трякшин россиялик Максим Крапивинни 7:5, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, ушбу босқичда Саидаъло Саидкаримов ва Иброҳимжон Ўринов каби теннисчиларимиз иккинчи давра йўлланмасини қўлга киритди.

Жуфтлик баҳсларида эса Санжар Файзиев қозоғистонлик шериги Тимур Хабибулин билан бирга беларуслик Мартин Борисюк ва Александр Лионенкони 6:1, 6:4 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўл олди. Мазкур босқичда Азиз Дадабоев ва Иброҳимжон Ўринов, Григорий Коробейников ҳамда Олимжон Набиев жуфтликлари ҳам рақибларидан устун келди.

2 599
Ж.ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА