Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.02.2018 07:10 Чоп этиш версияси

Футзалчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасини синовдан ўтказади

Футзалчиларимиз Жанубий Корея терма жамоасини синовдан ўтказади Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейида бошланган Осиё чемпионатида дастлабки учрашувни ўтказади.

Чемпионатнинг “B” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон биринчи ўйинда Жанубий Корея билан рақобатлашади. Баҳодир Аҳмедов қўл остидаги терма жамоамиз аъзолари мазкур учрашувда кўк рангли, кореяликлар эса оқ рангли либосда ўйнайди.

“University of Taipei Gymnasium” спорт саройида ўтказиладиган ушбу ўйин Тошкент вақти билан 13:30да бошланади.

Шунингдек, гуруҳ баҳсларининг иккинчи ўйинида Япония ва Тожикистон терма жамоалари ўзаро куч синашади. Бу учрашув эса 16:00 да ўтказилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
10 929