Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

17.10.2017 12:07 Чоп этиш версияси

Футзалчиларимиз Осиё чемпионатига боради

Эронда давом этаётган футзал бўйича 2018 йили Хитой Тайпейида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичи ўйинларининг иккинчи турида Ўзбекистон ва Туркманистон терма жамоалари майдонга тушди.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидаги ушбу учрашувда футзалчиларимиз рақибларини 4:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Фарҳод Абдумавлонов, Илҳом Ҳамроев, Артур Юнусов, Даврон Чориев муаллифлик қилди.

Шунингдек, иккинчи турда қирғизистонлик футзалчилар Непал терма жамоасини 5:0 ҳисобида енгди. Шу тариқа ўз гуруҳида икки учрашувда ғалаба қозонган Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари муддатидан аввал Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди.

Бугун, 17 октябрь куни мусобақанинг учинчи турида Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади.

Жавохир Тошхўжаев, ЎзА
2 447






Все о погоде - Pogoda.uz