ЎзА Ўзбек

13.08.2019 16:50 Чоп этиш версияси

Футзалчиларимиз иккита халқаро турнирда қатнашади

Футзалчиларимиз иккита халқаро турнирда қатнашади

Футзал бўйича Осиё чемпионати саралаш баҳсларига жиддий тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси 4-8 сентябрь кунлари Индонезияда бўладиган халқаро турнирда иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти маълум қилди.

Унга кўра, халқаро турнирда Индонезия, Ироқ ва Хитой Тайпейи терма жамоалари ҳам таклиф этилган.

Ўйинлар тақвими:

6 сентябрь

Ироқ – Ўзбекистон

7 сентябрь

Индонезия – Ўзбекистон

8 сентябрь

Ўзбекистон – Хитой Тайпейи

Куз фаслида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳслари олдидан терма жамоамиз 29 август – 1 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Нижний Новгород шаҳри мезбонлик қиладиган Чкалов кубоги турнирида ҳам ўз омадини синаб кўради.

ЎзА
2 576