ЎзА Ўзбек

24.12.2019 Чоп этиш версияси

ФУТЗАЛ: Ўзбекистон кубогига старт берилди

ФУТЗАЛ: Ўзбекистон кубогига старт берилди

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон Кубогига қуръа ташланди.

Унда профессионал клублардан ташқари биринчи лига ҳамда ҳаваскор жамоалар вакиллари ҳам бор. “Строитель-Зарафшон” жамоаси бу йилги биринчиликда иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, “Ўзсаноатқурилишбанк” жамоаси бир неча йиллардан буён пойтахтда ҳаваскор жамоалар ўртасида ўтказиладиган мусобақада етакчилардан бўлиб келган.

Бироқ, мамлакат чемпионатида совриндор бўлган “Пахтакор”, “Насаф”, совринларга даъвогарлик қилган “Навбаҳор” жамоалари мавсум сўнггидаги турнирда иштирок этишни исташмади. 

Шу тариқа жорий йилнинг 24-29 декабрь кунлари пойтахтимиздаги “Ёшлик” ва “Ўзбекистон” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади. Жамоалар гуруҳларга қуйидагича тартибда жойлашишди:

“А” гуруҳи

АГМК
“Локомотив”
“Максам-Чирчиқ”
“Строитель-Зарафшон”

“В” гуруҳи

“Бунёдкор”
“Металлург”
“Динамо”
“Ўзсаноатқурилишбанк”

Мусобақанинг ярим финал ўйинлари 28 декабрга, финал учрашуви эса 29 декабрга белгиланган.

2 532
Ойбек ЮНУСОВ, Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА​