ЎзА Ўзбек

14.08.2019 16:59 Чоп этиш версияси

Футзал: терма жамоамиз саралаш ўйинларида Тожикистон, Непал ва Афғонистонга қарши кураш олиб боради

Футзал: терма жамоамиз саралаш ўйинларида Тожикистон, Непал ва Афғонистонга қарши кураш олиб боради

Тажрибали футзалчиларимизнинг саралаш ўйинларида муваффақиятли иштирок этишига шубҳамиз йўқ.

Футзал бўйича навбатдаги Осиё чемпионати баҳслари келгуси йил Туркманистонда ташкил этилади. Мазкур қитъа чемпионати саралаш ўйинларига жорий йилнинг октябрь ойида Эрон давлатининг Урмия шаҳри мезбонлик қилади.

ОФК штаб-квартирасида ушбу саралаш ўйинларига қуръа ташланди. Унга кўра, Баҳодир Аҳмедов устозлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий минтақанинг “А” гуруҳидан ўрин олди. Терма жамоамиз гуруҳ баҳсларида Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

Терма жамоамизнинг ўйинлари тақвими:

23 октябрь (чоршанба)

Тожикистон – Непал

Ўзбекистон – Афғонистон

24 октябрь (пайшанба)

Афғонистон – Тожикистон

Непал – Ўзбекистон

25 октябрь (жума)

Непал – Афғонистон

Ўзбекистон – Тожикистон

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА
2 456