ЎзА Ўзбек

25.07.2019 Чоп этиш версияси

Футзал: Осиё чемпионати саралашидаги рақибларимиз маълум

Футзал: Осиё чемпионати саралашидаги рақибларимиз маълум

Бугун Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган ОФК штаб квартирасида футзал бўйича 2020 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “A” гуруҳида кураш олиб боради. Қитъа чемпионатининг финал босқичига йўлланма олиш учун Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тожикистон, Непал ва Афғонистон терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Футзал бўйича Осиё чемпионати-2020. Саралаш босқичи

Марказий & Жанубий Осиё минтақаси.

“А” гуруҳи

Ўзбекистон

Тожикистон

Непал

Афғонистон

“В” гуруҳи

Эрон

Қирғизистон

Туркманистон

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилги қитъа чемпионати навбатдаги мундиал баҳсларига саралаш вазифасини ҳам ўтайди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзалчилари илк маротаба 2016 йили Колумбия давлати мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида иштирок этганди.

4 393
ЎзА