ЎзА Ўзбек

06.08.2019 17:59 Чоп этиш версияси

Футзал: АГМК эртага Осиё Чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Футзал: АГМК эртага Осиё Чемпионатидаги иштирокини бошлайди

Эртага Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилади.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг амалдаги ғолиби – Олмалиқнинг АГМК клуби мазкур мусобақанинг “B” гуруҳида “Таи Сон Нам“ (Вьетнам), “Нафт Ал Васат“ (Ироқ) ва “Ар Райан“ (Қатар) клубларига қарши кураш олиб боради.

АГМКнинг кўп йиллик бош мураббийи Александр Петров мазкур мусобақага қуйидаги шогирдларини жалб этган:

Дарвозабонлар:

Рустам Умаров

Аббосбек Ўлмасбеков

Ўйинчилар:

Машраб Одилов

Ихтиёр Ропиев

Илҳомжон Ҳамроев

Ҳусниддин Нишонов

Дилшод Раҳматов

Даврон Валижонов

Алан Аминов

Акбар Усмонов

Темур Бердиев

Даврон Чориев

Исломбек Бийтўраев

Анасхон Раҳматов.

ЎзА
532