ЎзА Ўзбек

13.08.2019 12:45 Чоп этиш версияси

Футзал: АГМК чорак финалда мезбонларга қарши ўйнайди

Футзал: АГМК чорак финалда мезбонларга қарши ўйнайди

Олмалиқнинг АГМК футзал жамоаси Таиландда ўтаётган клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Александр Петров шогирдлари мусобақанинг “В” гуруҳида учта ўйин ўтказишди. Дастлаб Вьетнам чемпионига қарши кечган учрашувда футзалчиларимиздан омад юз ўгирди. Навбатдаги иккита ўйин эса ҳамюртларимиз фойдасига якун топди. Аввалига Ироқ жамоаси, кейин эса Қатар чемпиони мағлуб этилди. Шу тариқа АГМК ҳисобидаги очколар сони 6 тага етди ва жамоа гуруҳда 2-ўринни эгаллаган ҳолда чорак финалга йўл олди. Шуни эслатиш жоизки, олмалиқликлар сўнгги бор бундан уч йил муқаддам – 2016 йилда чорак финал йўлланмасини қўлга киритган эди.

photo5375425968270846675.jpg

Энди АГМК чорак финалда мезбонлар вакили – “Порт ФК” клубига қарши майдонга тушади. Мабодо вакилларимиз ғалаба қозонишса, у ҳолда ярим финалда ё Ливан ёки Эрон чемпионига қарши баҳс олиб боради.

Клублар ўртасида Осиё чемпионати. “B” гуруҳи

1-тур. 7 август

“Тай Сон Нам“ (Вьетнам) – АГМК – 4:1

Голлар: Три (11), Тран Тай (29, 33), Шимизу (21) – Акбар Усмонов (5)

2-тур. 9 август

АГМК – “Нафт ал-Васат” (Ироқ) – 5:3

Голлар: Ихтиёр Ропиев (14, 25, 31), Ҳусниддин Нишонов (39), Анасхон Раҳматов (29) – Ангеллот (13, 40), Гаит Риёд (40).

3-тур. 11 август

“Ал Райян“ (Қатар) – АГМК – 5:7

Голлар: Муҳаммад Тоҳирий (1, 25), Муҳаммад Сафари (11, 23, 24) – Даврон Чориев (3, 13), Илҳомжон Ҳамроев (5), Акбар Усмонов (17, 18), Ҳусниддин Нишонов (28), Ихтиёр Ропиев (35).

Чорак финал. 14 август.

“Порт ФК“ (Таиланд) – АГМК (Ўзбекистон)

“Банк Бейрут“ (Ливан) – “Мес Сунгун Варзеган“ (Эрон)

“Тай Сон Нам“ (Вьетнам) – “Шеньчжень Наньлинь Тиеланг“ (Хитой)

“Нагоя Океанс“ (Япония) – “Вамос ФК“ (Индонезия)

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА
2 134