ЎзА Ўзбек

18.12.2019 Чоп этиш версияси

ФУТЗАЛ: АГМК – беш карра Ўзбекистон чемпиони! “Пахтакор” кумуш, “Насаф” эса бронза медали совриндори бўлди

ФУТЗАЛ: АГМК – беш карра Ўзбекистон чемпиони! “Пахтакор” кумуш, “Насаф” эса бронза медали совриндори бўлди
Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида уч кун давом этган футзал бўйича мамлакат чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинлари ниҳоясига етди. Мусобақа қонун-қоидасига кўра, 3-ўрин учун баҳслар бир жамоанинг иккита ғалабасигача, финалда эса учинчи ғалабасигача давом этиши белгиланган.
photo5463242858174721041.jpg
Айниқса, 3-ўрин учун “Насаф” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида ўтган ўйинлар мухлисларда илиқ таассурот уйғота олди. Биринчи кунги баҳсда қаршиликлар рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмай, йирик ҳисобда (6:3) мағлубиятга учратганди. Иккинчи кунги ўйин янада шиддатли ўтди. Айниқса наманганлик футзалчилар ягона мақсад сари борини беришди. Ҳатто иккита гол фарқи билан биринчи бўлимни якунлашганди ҳам. Бироқ иккинчи бўлимда қаршиликлар ҳисобни тенглаштиришга, ҳатто олдинга ўтиб олишга ҳам муваффақ бўлди. Учрашувнинг асосий бўлими дуранг билан якун топди – 3:3. Қўшиб берилган вақтда ҳам томонлар биттадан тўп киритишди. Ниҳоят ғолиб пенальтилардан аниқланадиган бўлди. Бунда “Навбаҳор” дарвозабони Исломбек Жўраев маҳорат кўрсатиб, рақибларнинг иккита тўпини қайтарди ва жамоадошларини ғалаба билан таъминлади.

Ҳал қилувчи учинчи ўйин. Захира ўриндиғи “кичкина” кўрингани билан асосий таркибнинг деярли захирасиз тўп сурса ҳам керакли натижани қайд этган “Насаф” жамоасига мухлислик қилганлар кўпчилик бўлди. Таркибида мамлакат терма жамоасининг кўп йиллик собиқ ўйинчилари – Илҳом Юсуфжонов, Ғулом Мамажонов каби тажрибали футзалчилари бўлган “Навбаҳор” ҳарчанд уринмасин, иккинчи ғалабани қўлга кирита олмади, аксинча мағлубиятга учраб, чемпионатни тўртинчи ўринда якунлашга мажбур бўлди.
photo5463132778162925180.jpg
Финал иштирокчилари – АГМК ва “Пахтакор”нинг кучи деярли тенгдек кўринганди. Ҳар иккаласи таркибида ҳам мамлакат терма жамоасининг вакиллари бор. “Пахтакор” анча йиллардан бери фақат клуб тарбияланувчилари эвазига чемпионатда иштирок этиб келаётган, мақсади бирданига совринга сазовор бўлиш эмас, аксинча, тажриба орттириш эвазига ўртамиёналар сафида келаётганди. Бу мавсумда эса жамоа бош жамоа каби чемпионлик учун курашишга аҳд қилди. Шу мақсадда таркиб ҳам кучайтирилди.

Дилшод Ирсалиев, Феруз Фахриддинов, Авазбек Абдувалиев, Мақсуд Файзуллаев, Фарҳод Абдумавлонов, Фахриддин Самигов каби тажрибали футзалчилар билан кучайтирилган жамоадан мухлислар кўп нарса кутишганди. Бироқ юқорида тилга олган футзалчиларнинг аксарияти жароҳатлари туфайли майдонга туша олмади, тушганлар ҳам тезда майдонни тарк этишга мажбур бўлишди. Оқибатда жамоа учала ўйинда ҳам рақибларига имкониятни бой беришди. Ваҳоланки, “Пахтакор”нинг АГМК ни мағлуб эта олишига қурби етарди, агар жамоанинг барча аъзолари сафда бўлганида.

Шу тариқа АГМК жамоаси кетма-кет бешинчи маротаба бош совринни қўлга киритди.

3-ўрин учун
“НАСАФ” – “НАВБАҲОР” – 4:2
Голлар: Самандар Очилов (13), Мамашариф Халимов (29), Шоҳруҳ Норқулов (38) – Исахон Иброҳимов (20), Илҳом Юсуфжонов (26, ўз дарв.), Фарҳод Шокиров (38).

“Насаф”: Асосий таркиб – Темур Ҳайдаров, Суннатулла Жўраев, Мамашариф Халимов, Ойбек Полвонов, Самандар Очилов. Захирада – Жасур Халимов, Шоҳруҳ Неъматов, Шоҳруҳ Норқулов, Оғабек Эргашев.
Бош мураббий – Холбек Йўлдошев.

“Навбаҳор”: Асосий таркиб – Исломбек Жўраев, Ғулом Мамажонов, Исахон Иброҳимов, Ҳакимжон Абдурашидов, Илҳом Юсуфжонов. Захирада – Аҳмад Бойхонбоев, Абдулло Ўринбоев, Абдукарим Абдуазизов, Фарҳод Шокиров, Нурали Исақов, Довудхон Садриддинов, Хожиакбар Хожиев, Нўъмонжон Аҳмедов.

Бош мураббий – Хуршид Тожибоев.
Биринчи ўйин – 6:3
Иккинчи ўйин – 4:4. Пен.бўй. 1:2

Финал
АГМК – “ПАХТАКОР” – 4:0
Голлар: Темур Бердиев (1), Ихтиёр Ропиев (9), Ҳусниддин Нишонов (20), Акбар Усмонов (27).

АГМК: Асосий таркиб - Рустам Умаров, Машраб Одилов, Даврон Валижонов, Акбар Усмонов, Темур Бердиев. Захирада – Аббосбек Ўлмасбеков, Ихтиёр Ропиев, Илҳомжон Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Дилшод Рахматов, Алан Аминов, Исломбек Бийтўраев, Анасхон Рахматов, Ҳусниддин Нишонов, Пўлат Олимов.

Бош мураббий – Александр Петров.

“Навбаҳор”: Асосий таркиб – Акмал Хазратқулов, Дилшод Ирсалиев, Тимур Садиров, Азизбек Абдувал
иев, Илҳом Ражабов. Захирада – Муҳаммад Зоиров, Мақсуд Файзуллаев, Феруз Фахриддинов, Дилмурод Шавкатов, Фахриддин Самегов, Фарҳод Абдумавлонов, Равшан Элибоев, Шоислом Шобаҳромов, Маъмур Дилшодов.

Бош мураббий – Равшан Ражабов.

Огоҳлантиришлар: Ихтиёр Ропиев (12) – Авазбек Абдувалиев (12), Акмад Ҳазратқулов (20), Дилшод Ирсалиев (40).
Биринчи ўйин – 6:1

1 807
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА