ЎзА Ўзбек

26.08.2019 Чоп этиш версияси

Футболчимиз тўпурарлар сафида

Футболчимиз тўпурарлар сафида

Россия Премьер-лигаси 7-турида “Ростов“ ўз майдонида “Рубин“ни қабул қилди. Қизиқарли ва муросасиз тарзда кечган беллашувда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов навбатдаги голини урди.

Учрашувнинг 15-дақиқасида Евгений Марков ҳисобни очди. Орадан 14 дақиқа ўтиб Элдор Шомуродов мувозанатни тиклади. Баҳс охирида эса Александр Саплинов ростовликларга ғалаба келтирган голга муаллифлик қилди.

Элдор майдонда 90 дақиқа ўйнади ва у учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Маълумот ўрнида, Шомуродов бу мавсумдаги 5-голини урди ва чемпионат тўпурарлари орасида 2-ўринга кўтарилди. Тўпурарлар пойгасида “Крыльев Советов” футболчиси Александр Соболев 6 та гол билан етакчилик қилмоқда.

5 847
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА