Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

06.11.2017 18:00 Чоп этиш версияси

Футболчиларимизнинг навбатдаги ғалабаси

Тожикистонда футбол бўйича ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш баҳсларининг “В” гуруҳида 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси учинчи турда бангладешлик тенгдошларига қарши майдонга тушди.

Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Бангладеш футболчиси Муҳаммад Атикуззаман ўз дарвозасига гол уриб қўйди.

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги учинчи ғалабасига эришди. Бунга қадар футболчиларимиз Шри-Ланка терма жамоасини 10:0, Мальдив ороллари терма жамоасини 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Энди футболчиларимиз навбатдаги баҳсни 8 ноябрь куни Тожикистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
2 975






Все о погоде - Pogoda.uz