ЎзА Ўзбек

28.01.2020 Чоп этиш версияси

Футболчиларимиз Россия ва Болгария термасига қарши майдонга тушади

Футболчиларимиз Россия ва Болгария термасига қарши майдонга тушади

Жорий йилнинг октябрь ойида мамлакатимизда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада Темур Кападзе бошчилигидаги ёшлар терма жамоамиз аъзолари иштирок этади. Футболчиларимиз чемпионатга тайёргарликни аллақачон бошлаб юборган.

Жумладан, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳар ой йиғинлар ташкил этмоқда. Навбатдаги ўқув-машғулот йиғини эртага, 29 январь куни бошланади. Унда ёш футболчиларимиз икки кун давомида Тошкентда машғулотлар олиб боради ва сўнгра 31 январда Туркияга йўл олади.

Туркияда ташкил этиладиган йиғин 12 февралга қадар давом етади. Ушбу вақт оралиғида Темур Кападзе шогирдлари 5 та ўртоқлик ўйини ўтказади.

Дастлаб, терма жамоамиз 2-6 февраль куни Болгария терма жамоаси (U-19) билан куч синашса, 4 февралда “Левски София”ни (Болгария) синовдан ўтказади. 8 февраль куни эса Украинанинг “Шахтёр” (U-21) клуби билан рақобатлашади. Футболчилармиз сўнгги ўйинида 11 февраль Россия термасига ( U-19) қарши майдонга тушади.

1 462
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА