ЎзА Ўзбек

08.01.2020 Чоп этиш версияси

Футболчиларимиз олимпиада йўлланмаси ва ғолиблик даъвосида

Футболчиларимиз олимпиада йўлланмаси ва ғолиблик даъвосида

Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бошланди.

Жорий йил Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақада қитъамизнинг энг кучли 16 жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро рақобатлашади.

Қувонарлиси бош соврин ва Олимпиада йўлланмаси учун ўтадиган беллашувларда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади. “С” гуруҳидан ўрин олган футболчиларимиз гуруҳ босқичида Эрон, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоалари билан куч синашади.

Ёш футболчиларимиз ўзларининг илк учрашувларини эртага, 9 январь куни эронлик тенгдошларига қарши баҳс олиб борадилар. Иккинчи учрашувда олимпия терма жамоамиз 12 январь куни, Хитой термаси билан рақобатлашса, учинчи турда Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушади.

1 691
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА