ЎзА Ўзбек

13.01.2020 Чоп этиш версияси

Футболчиларимиз ишончли ғалабага эришди

Футболчиларимиз ишончли ғалабага эришди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “С” гуруҳининг иккинчи тур учрашувида Хитой терма жамоаси билан рақобатлашди.

Сонгхла шаҳрида жойлашган “Тинсуланон” стадионида футболчиларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда терма жамоамиз аъзоларидан Исломжон Қобилов ва Нурилло Тўхтасинов рақиб дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақада Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичида 4 очко жамғариб олди.

Энди терма жамоамиз 15 январь куни Патум Тани шаҳридаги “Таммасат” стадионида Жанубий Корея олимпия термасига қарши ўтказади.

4 174
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА