Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

23.01.2018 23:59 Чоп этиш версияси

Футболчиларимиз кореялик тенгдошларини аяб ўтирмади (+видео)

Футболчиларимиз кореялик тенгдошларини аяб ўтирмади (+видео) Хитойда футбол бўйича ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финал учрашувлари ўтказилди.

Куньшанда жойлашган “Kunshan Stadium”да ўтказилган ярим финал учрашувида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоалари ўзаро рақобатлашди. Ўйиннинг 33-дақиқасида истеъдодли футболчимиз Забихилло Ўринбоев ҳисобни очди. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида Хванг Хюн-Су жаримадан оширилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди.

Баҳснинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Қўшимча таймда ғалабага бор куч-ғайратлари билан харакат қилган футболчиларимиз рақиб дарвозасини 3 маротаба ишғол қилди. Ушбу голларга Азизжон Ғаниев, Жасурбек Яхшибоев ҳамда Акромжон Комилов муаллифлик қилди.

Шу тариқа Ўзбекистон ва Жанубий Корея ёшлар терма жамоаси ўртасидаги ўйин 4:1 ҳисобида якунланди. 

Энди Ўзбекистон терма жамоаси финал учрашувида Вьетнам термасига қарши майдонга тушади. Кореялик футболчилар эса учинчи ўрин учун қатарлик тенгдошлари билан рақобатлашадилар.




Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
11 699