Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

12.01.2018 14:41 Чоп этиш версияси

Футболчиларимиз дастлабки уч очкосига эга бўлди

Футболчиларимиз дастлабки уч очкосига эга бўлди Йигирма уч ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионатининг “А” гуруҳида иккинчи тур баҳслари ўтказилмоқда.

Иккинчи турнинг дастлабки учрашувида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитой ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушди. Ўйин бошланиши билан футболчиларимиз бор эътиборларини ҳужумга қаратди. Бунинг самарасида учрашувнинг 14-дақиқасида Ҳожиакбар Алижонов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда ҳар иккала жамоа вакиллари дарвозалар олдида хавфли ҳужумлар уюштирган бўлса-да, ҳисоб ўзгармади – 1:0.
 
Шунингдек, гуруҳнинг иккинчи учрашуви Уммон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

Ёш футболчиларимиз гуруҳ баҳсидаги сўнгги учрашувни 15 январь куни уммонлик тенгдошларига қарши ўтказади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
3 682






Все о погоде - Pogoda.uz