ЎзА Ўзбек

15.01.2020 Чоп этиш версияси

Футболчиларимиз чорак финалда

Футболчиларимиз чорак финалда

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг “С” гуруҳининг учинчи тур учрашувида Жанубий Корея терма жамоаси билан рақобатлашди.

Патум Тани шаҳридаги “Таммасат” стадионида ўтган мазкур ўйинда футболчиларимиз кореялик тенгдошларига 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйинда ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов дарвозани ишғол этган бўлса, рақиб жамоадан Жеонг Сеунг Вон, Ох Су Хун гол урди.

Шу тариқа, Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур мусобақанинг гуруҳ босқичида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 4 очко жамғариб чорак финалга йўл олди.

7 471
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА