ЎзА Ўзбек

02.11.2018 Чоп этиш версияси

Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ёшлари Осиё чемпионати финалида

Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ёшлари Осиё чемпионати финалида

Ҳамюртларимиз иштирок этмаган қитъа чемпионати ҳал қилувчи паллада.

Индонезияда ўтаётган 19 ёшлилар ўртасидаги Осиё чемпионатида финалчилар номи маълум бўлди. Саралаш ўйинларидан ўта олмаган ҳамюртларимизсиз иштирокисиз бўлаётган мусобақанинг чорак финалида ғалаба қозонган тўрт жамоа ярим финалга йўлланма олиш билан бирга жаҳон чемпионати масаласини ҳам ҳал этганди. Ўзбекистонлик ёшлар қатнашмагач, ҳамюртларимиз Тожикистон термасига мухлислик қилаётганди. Бироқ қўшниларимиз чорак финалда Жанубий кореяликларга имкониятни бой беришиб, укалари натижасини такрорлай олишмади. Хабарингиз бор, бироз муқаддам ўтган 16 ёшлилар ўртасидаги қитъа чемпионатида тожикистонлик ўсмирлар иккинчи ўринни қўлга киритиб, мамлакати тарихида энг яхши натижани қайд этишганди. 

Хуллас ярим финалда қуйидаги натижалар кузатилди:

Қатар - Жанубий Корея – 1:3

Япония - Саудия Арабистони – 0:2

Финал ўйини 4 ноябрга белгиланган. Унда Жанубий Корея ва Саудия Арабистони термалари бош соврин учун ўзаро куч синашишади.

2 098
Ойбек Юнусов, ЎзА