ЎзА Ўзбек

24.06.2020 Чоп этиш версияси

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон билан ўйнайди

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида Тожикистон билан ўйнайди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2022 йили Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ва 2023 йили Хитойда бўладиган Осиё кубоги учун саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади.

Ушбу баҳсларга муносиб тарзда тайёргарлик кўриш мақсадида миллий терма жамоамиз сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида жамоамиз бош мураббийи Вадим Aбрамов шогирдлари Тожикистон термаси билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Тожикистон футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 4 сентябрь куни «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтиши белгиланди.



5 592
ЎзА