ЎзА Ўзбек

06.08.2019 17:53 Чоп этиш версияси

Футбол: ёшларимиз Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон термалари билан куч синашади

Футбол: ёшларимиз Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон термалари билан куч синашади

Бу воқеа “CAFA U-19 Championship-2019” турнирида рўй беради.

Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказилаётган “CAFA U-19 Championship-2019” мусобақасида бу гал ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашади.

9-15 август кунлари Тожикистонда ўтказиладиган мусобақада Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари Тожикистон, Туркманистон, Эрон ва Афғонистон ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Мазкур турнир жорий йилнинг ноябрь ойида 19 ёшлилар ўртасида ўтказиладиган ва Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё чемпионати-2020 саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши билан ҳам аҳамиятлидир.

Терма жамоамиз иштирокидаги ўйинлар тақвими:

9 август

Ўзбекистон – Эрон

10 август

Афғонистон – Ўзбекистон

13 август

Ўзбекистон – Тожикистон

15 август

Туркманистон – Ўзбекистон

Барча учрашувлар Душанбедаги “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

О.ЮНУСОВ, ЎзА
554