ЎзА Ўзбек

09.07.2018 16:12 Чоп этиш версияси

ФУТБОЛ: Уч ўйиндан иккитасида дуранг

ФУТБОЛ: Уч ўйиндан иккитасида дуранг
Кеча, мамлакат миллий чемпионатимиз – Pepsi Суперлигасининг 16-тур ўйинларига старт берилди.
Россияда ўтаётган Жаҳон чемпионати муносабати билан миллий чемпионатимизда деярли бир ой танаффус бўлди. Ва, жамоалар мажбурий дам олишдан қайтишди. Кеча, Pepsi Суперлиганинг 16-тур доирасида учта ўйин ўтказилди. Улардан иккитасида дуранг қайд этилган бўлса, бир ўйинда мезбонлар ғалаба қозонишди.

“Пахтакор” ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қилди. Суперлигадаги ягона хусусий клуб маблағ ва албатта, таркиб борасида муаммоларга дуч келаётган “Бухоро” жамоасини қийинчиликларсиз мағлубиятга учрата олди. Жамоанинг 31 ёшли бразилиялик легионери Тиаго Безерра ҳисобни очганди, учрашув якунланишига беш-олти дақиқа қолганида эса Владимир Козак ҳисобни иккитага оширди ва жамоадошларининг ғалабасини таъминлади.
Олмалиқда майдон эгалари “Нефтчи”ни қабул қилди. Андижонлик ҳакамлар гуруҳи бошқарган учрашувда кучлар тенг келди. Бу ўйинда ҳам дастлабки голни легионер бошлаб берди. Олмалиқликларнинг сербиялик, 26 ёшли вакили Йован Жокич 20-дақиқада пенальтидан ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларигача эса меҳмонлар ҳисобда олдинда боришди, фақат ўйин тугашига атиги уч дақиқа қолганида Зафар Полвоновнинг голи эвазига мезбонлар мағлубиятдан қутулиб қолишди. 
Учинчи ўйин барчасидан қизиқарли кечди. Иқтисодий қийинчиликлар боис таркибидаги легионер футболчиларисиз қолган “Насаф” медаллардан бири учун курашаётган “Навбаҳор”га қарши жиддий курашди. Якунда кучлар тенг эканлиги қайд этилган ҳисобда ўз аксини кўрсатди.

16-тур. 8 июль.
“ПАХТАКОР” – “БУХОРО” - 2:0
Голлар: Тиаго Безерра, 33 (1:0). Владимир Козак, 83 (2:0).

АГМК – “НЕФТЧИ” 2:2
Голлар: Йован Жокич (20-пен.), Зафар Полвонов (87) - Шерзод Ҳакимов (51), Мурод Бобожонов (54). 

“НАСАФ” – “НАВБАҲОР” 1:1
Голлар: Шароф Муҳитдинов (20) - Сардор Сулаймонов (69).

Бугун Суперлига 16-туринг қолган учта ўйини ўтказилади. Бцулар:
“Сўғдиёна” – “Металлург”
“Бунёдкор” – “Қизилқум”
“Қўқон-1912” – “Локомотив”.

О.Юнусов, ЎзА
11 287