ЎзА Ўзбек

08.11.2018 19:47 Чоп этиш версияси

ФУТБОЛ: Таълим олаётган мураббийларга Эктор Купер ҳам “таълим берди”

ФУТБОЛ: Таълим олаётган мураббийларга Эктор Купер ҳам “таълим берди”

Халқаро “А” сертификати учун таҳсил олаётган мураббийлар билан Эктор Купер ўртасида қизиқарли учрашув бўлди.

Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда ОФКнинг халқаро “А” сертификати учун мураббийлик ўқув курслари давом этмоқда. ФИФА ва ОФК йўриқчиси Ислом Аҳмедов раҳбарлигида ва Ойбек Давлетмуратов координаторлигида ўтаётган курсда Темур Кападзе, Виктор Карпенко, Асрор Алиқулов, Неъматулло Қуттибоев, Хайрулла Каримов, Абдумажид Тоиров каби яқин ўтмишнинг юлдузлари, жами 24 нафар мураббий иштирок этяпти. Уларнинг орасида "А" лицензиясини қўлга киритиб бўлган мутахассислар - Улуғбек Бақоев, Жасур Абдураимов ва Жафар Ирисметовлар эркин тингловчи сифатида мазкур курсларда қатнашиб, билимларини янгилашмоқда.

photo_2018-11-08_19-44-08.jpg

Ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаганлар 2019 йилдан бошлаб Про-лигада бош мураббий, Суперлигада ёрдамчи мураббий, терма жамоаларда эса мураббий бўлиб ишлаш ҳуқуқини қўлга киритадилар. Шундан сўнг мураббийлар икки йил давомида мураббий сифатида фаолият юритиб, кейин "Pro" лицензияси учун ўқишни давом эттиришлари мумкин бўлади.

photo_2018-11-08_19-43-17.jpg

Бугун учинчи ҳафтадирки "А" лицензияси учун таҳсил олаётган мураббийлар билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан учрашув ташкил этилди. Тажрибали аргентиналик мутахассис учрашув давомида мураббийларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтди. Шунингдек, мураббийлик соҳаси бўйича турли масалалар бўйича фикр алмашилди. 

18 ноябрь кунига қадар давом этадиган ўқув курсларида таълим олаётган “талабалар”:

Тимур Кападзе “Локомотив”
Алишер Бозоров “Локомотив”
Собиржон Ходиев “Пахтакор”
Рустам Орипов “Пахтакор”
Дурбек Умаралиев “Навбаҳор”
Шуҳрат Қорабоев “Навбаҳор”
Хайрулла Каримов “Бунёдкор”
Виктор Карпенко “Бунёдкор”
Аббос Абдуллаев “Металлург”
Элдор Мойлиев “Насаф”
Анвар Алматов “Сўғдиёна”
Диёрбек Мирзабоев “Андижон”
Асрор Алиқулов “Машъал”
Абдумажид Тоиров “Сурхон”
Абдумалик Ҳакимов “Сурхон”
Александр Ежов “Хоразм”
Неъматулло Қутибоев “Орол”
Виталий Лушачев “Оқ тепа”
Зокиржон Ҳаётов “Спартак”
Тимур Турдиев “Академия”
Юрий Сиянов ЎФА
Науфал Бобоев
Шерзод Шарипов
Юрий Арслонов

Ойбек Юнусов, ЎзА
2 313