ЎзА Ўзбек

09.09.2019 Чоп этиш версияси

Футбол стадиони майдонига дарахтлар экилди

Футбол стадиони майдонига дарахтлар экилди

Маълумотларга кўра, швейцариялик санъаткор Клаус Литтманн Австриянинг Клагенфурт-ам-Вёртерзе шаҳридаги “Вёртерзе” стадиони майдонига юзлаб дарахтларни экди.

“Табиатнинг чексиз жозибаси – ўрмонлар учун” деб номланган бадиий лойиҳа иқлим ўзгариши муаммолари ва ўрмонларнинг йўқолиб бораётганига эътиборни жалб этишни мақсад қилган, деб ёзади "Артнеwс".

Санъатнинг жонли асарини яратиш учун 22 кун вақт сарфланди. 300га яқин дарахтларнинг қандағоч, тоғтерак, заранг, эман каби турлари Италия, Германия ва Бельгиядан олиб келинди.

photo5453934190870506733.jpg

Лойиҳанинг асосий ғояси – агар ўрмонларнинг йўқолиб кетиши олди олинмаса, келажакда дарахтларни худди спорт мусобақалари каби фақат стадионларда томоша қилиш мумкин бўлишига эътибор қаратишдир.

1982 йили худди шундай лойиҳани немис санъаткори Ёзеф Бойс амалга оширишни ва Европа бўйлаб 7000 та эман экишни таклиф қилган эди. Литтманн эса унинг шогирди ҳисобланади.
Муваққат ўрмонни 23 октябргача томоша қилиш мумкин.

6 554
ЎзА