Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 18:36 Чоп этиш версияси

ФУТБОЛ: Осиё ўйинларидаги рақибларимиз маълум

ФУТБОЛ: Осиё ўйинларидаги рақибларимиз маълум
Бугун Индонезияда ўтказиладиган Ёзги Осиё ўйинларининг футбол мусобақасига қуръа ташланди.

Хабарингиз бор, мазкур нуфузли мусобақада юртимиз шарафини Хитойда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ғолиби – Олимпия терма жамоамиз вакиллари ҳимоя қилишади. Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида яқинда Туркиянинг Картепе шаҳрида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этишган, Уммон Олимпия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди.

Бугун ўтказилган қуръа натижаларига кўра, терма жамоамиз “Б” гуруҳида Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.

ЎзА
6 080