Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

21.05.2018 12:08 Чоп этиш версияси

Футбол: Олимпиячиларимиз йиғин доирасида “Пахтакор” жамоасини енгишди

Футбол: Олимпиячиларимиз йиғин доирасида “Пахтакор” жамоасини енгишди
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 17- 20 май кунлари Тошкентда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. 

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси вакиллари йиғин давомида кунига икки мартадан машғулотларда иштирок этишди, турли техник ва тактик кўрсатмаларни бажаришди. 

Йиғин якунида олимпиячиларимиз “Жар” стадионида Pepsi Суперлига вакили “Пахтакор” жамоасининг аралаш таркибига қарши назорат учрашувини ўтказди ва 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди.

ЎзА
6 634