Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.08.2018 15:06 Чоп этиш версияси

ФУТБОЛ: Олимпиячиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Вьетнамга жўнаб кетди

ФУТБОЛ: Олимпиячиларимиз халқаро мусобақада иштирок этиш учун Вьетнамга жўнаб кетди Эртага Вьетнамда тўрт давлат вакиллари – Ўзбекистон, Вьетнам, Уммон ва Фаластин олимпия терма жамоалари ўртасида ўзига хос халқаро турнир старт олади. 
Ушбу турнирда асосан 1997 йил ва ундан кейин туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этадиган бўлди. Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоаси эса Индонезияда бўладиган Осиё ўйинларида тайёргарликни давом эттиради. Шу боис ҳам, Вьетнамга термани катта мураббий Суннатилла Абдурасулов олиб кетди. Хабарингиз бор, 2020 йилда Токиода ўтказиладиган Олимпиада ўйинларининг саралаш босқичида иштирок этадиган жамоага айнан ушбу икки терма жамоадан номзодлар танлаб олинади.
Суннатилла Абдурасулов устозлигидаги термага қуйидаги футболчилар жалб этилди:

Дарвозабонлар – Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Сарвар Каримов (“Қўқон-1912”).

Ҳимоячилар – Илҳом Алижонов, Шерзод Насруллаев (иккаласи ҳам “Насаф”дан), Иброҳим Абдуллаев (“Сурхон”), Эргаш Исмоилов (“Бухоро”), Дониёр Ҳошимов (“Металлург”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”).

Ярим ҳимоячилар – Аброрбек Исмоилов (“Нефтчи”), Санжар Қодирқулов, Фаррух Икромов, Абдулла Абдуллаев (учаласи ҳам “Бунёдкор”дан), Сардор Азимов , Нурилло Тўхтасинов (иккаласи ҳам “Сўғдиёна”дан), Суҳроб Нуруллоев, Иброҳим Йўлдошев (иккаласи ҳам “Металлург”дан), Жаҳонгир Аҳмадов (“Пахтакор”), Жавоҳир Қаҳрамонов (“Бухоро”).

Ҳужумчилар – Жасур Холтўраев (“Шўртан”), Акобир Тўраев (“Бухоро”).

Ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинлар тақвими:

3 август
Ўзбекистон – Уммон

5 август
Ўзбекистон – Фаластин

7 август
Вьетнам – Ўзбекистон​​


ЎзА
3 789