ЎзА Ўзбек

22.03.2020 Чоп этиш версияси

Футбол мухлисларини бугун қандай ўйинлар кутмоқда?

Футбол мухлисларини бугун қандай ўйинлар кутмоқда?

Айни вақтда дунёда коронавирус пандемияси боис кўплаб чемпионатлар тўхтатиб қўйилган. Шундай бўлса-да, бир қатор мамлакатларда ҳамон футбол мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Бугун Беларусь чемпионати 1-туридан ўрин олган сўнгги икки ўйин бўлади. Тошкент вақти билан соат 16:00 да “Слуцк“ — “Славия-Мозир“ баҳси бошланса, 18:00 да мухлисларни “Белшина“ — “Минск“ қарама-қаршилиги кутиб турибди. 

Шунингдек, Ангола чемпионатида 4 та беллашув бўлиб ўтади ҳамда Гонконгда мамлакат кубоги ярим финалидан ўрин олган “Тай По“ — “Гуанчжоу Фули“ баҳси бошланади.

Бундан ташқари, Гондурас, Малави, Бутан, Бурунди ва Никарагуа чемпионатлари ҳам айни кунларда давом этмоқда.

2 581
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА