ЎзА Ўзбек

18.08.2018 15:41 Чоп этиш версияси

ФУТБОЛ: Миллий терма жамоамизга ФИФА автобус совға қилди

ФУТБОЛ: Миллий терма жамоамизга ФИФА автобус совға қилди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг хабар беришича, миллий терма жамоамизга ФИФА томонидан янги автобус совға қилинди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ФИФА президенти Жанни Инфантино билан бир неча бор учрашув ўтказиб, учрашув чоғида ўзбек футболида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берган ҳамда янги дастур ва лойиҳалар бўйича келишувга эришганди. 

Жумладан, келишувга кўра, Жанни Инфантино Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ФИФА томонидан янги автобус совға қилиниши ҳақида айтиб ўтганди.

2df3cfaf-5ae7-4892-9194-98259a387b72.jpg

Жанни Инфантино ваъда қилган янги автобус юртимизга етиб келди. 

"Mercedes Travego M" русумидаги ушбу автобус 46 ўриндиқли бўлиб, 483 от кучига эга. Барча қулайликларга эга, замонавий воситалар билан жиҳозланган.

Шу пайтга қадар Ўзбекистон миллий терма жамоаси йиғин давомида ҳамда учрашувларга бориш учун турли клублардан олинган автобуслардан фойдаланиб келган. Эндиликда терма жамоамизнинг ўз автобуси бор. Ушбу автобус миллий рамзларимиз ва ЎФА логолари билан безатилади ҳамда йиғин ва учрашувлар давомида миллий терма жамоамиз футболчилари учун хизматга шай бўлади.

Ойбек Юнусов, ЎзА
6 764