ЎзА Ўзбек

03.09.2019 Чоп этиш версияси

Футбол: миллий терма жамоамиз Фаластинга учиб кетди

Футбол: миллий терма жамоамиз Фаластинга учиб кетди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ЖЧ-2022 саралаш ўйинлари олдидан Тошкентда қисқа муддатли йиғин ташкил этганди. Бугун вакилларимиз йиғинни якунлаб, Фаластинга учиб кетди.

Терма жамоамизнинг аргентиналик устози Эктор Купер ЖЧ-2022 саралаш босқичи доирасидаги илк учрашувга пойтахтдаги йиғинга жалб этилган 24 нафар футболчининг барчасини олиб кетди.

photo5436268161453370272.jpg

Терма жамоамиз таркибида Фаластинга йўл олган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Санжар Қувватов (“Пахтакор”), Элдор Суюнов (“Пахтакор”), Ботирали Эргашев (“Динамо”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Ренофа Ямагучи”, Япония), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Даврон Ҳошимов (“Локомотив”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар: Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Икром Алибоев (“Сеул ФК”, Жанубий Корея), Азиз Ғаниев (“Насаф”), Остон Ўрунов (“Локомотив”), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Санжар Шоаҳмедов (“Терренгану”, Малайзия), Достон Иброҳимов (“Қизилқум”), Қувондиқ Рўзиев (“Қўқон-1912”), Достон Ҳамдамов (“Пахтакор”).

Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия), Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Локомотив”).

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Осиёда ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг иккинчи босқич ўйинларига старт берилади. “D” гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса 1-турни сафарда Фаластинга қарши ўтказади. Мазкур ўйин Рамалла шаҳридаги “Faisal Al-Husseini” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан соат 19:00да старт олади.

8 017
ЎзА