Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.08.2018 18:50 Чоп этиш версияси

ФУТБОЛ: Эктор Купер уч нафар ёрдамчиси билан келяпти

ФУТБОЛ: Эктор Купер уч нафар ёрдамчиси билан келяпти
Футбол бўйича бугуннинг мавзуси аргентиналик мутахассис Эктор Купернинг Тошкентга келиши ва Ўзбекистон миллий терма жамоасини ўз қўлига олиши бўлди, десак муболаға эмас.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг хабар беришича, янги мураббий юртимизга бир ўзи эмас, балки икки нафар ёрдамчиси билан ташриф буюрмоқда. Булар 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци, 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу ва 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф.

Янги келишув режасида Эктор Купер фақатгина миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларидан мунтазам хабардор бўлиши каби вазифалар ҳам ўрин олган. Бу йўлда эса унга юқорида номлари қайд этилган ёрдамчилар кўмаклашиши кўзда тутилмоқда.

ЎзА
4 773