Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.10.2017 11:49 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий чемпионати олий лигаси йигирма учинчи тур баҳслари голларга бой ўтди

“Бунёдкор” ўз майдонида “Машъал” жамоаси билан баҳслашиб, муборакликлар дарвозасига жавобсиз тўртта тўп киритди. Отабек Шукуров “дубль” қайд этган бўлса, Шоҳруз Норхонов ва Достонбек Ҳамдамов биттадан голга муаллифлик қилди.

“Обод” жамоаси меҳмони бўлган “Локомотив” 1:3 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди. “Темирйўлчи”лар сафида Сардор Мирзаев, Марат Бикмаев ва Санжар Шоаҳмедов ўз номини таблога ёздириб қўйди. “Обод”нинг ягона жавоб тўпи Алишер Мирзаев томонидан киритилди.

“Қўқон – 1912” клуби ўз майдонида “Шўртан” жамоасини 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Навбаҳор” клуби ўз мухлислари олдида “Пахтакор” жамоасини 2:0 ҳисобида енгди.

“Олмалиқ” ўз майдонида “Нефтчи”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди, “Насаф” сафарда “Қизилқум” устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Бухоро” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2, “Сўғдиёна” ва “Динамо” жамоалари ўртасидаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Байрам Айтмуродов, ЎзА
4 357






Все о погоде - Pogoda.uz