ЎзА Ўзбек

30.07.2020 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади

Футбол бўйича Тожикистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Ўзбекистон ва БАА терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказади

Тожикистоннинг «Ховар» ахборот агентлиги маълум қилишича, футбол бўйича 2022 йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун кузда бошланадиган саралаш ўйинларига тайёргарлик доирасида Тожикистон миллий терма жамоаси иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Тожикистон футбол федерациясидан маълум қилинишича, сентябрь ойида Тожикистон терма жамоаси сафарда иккита ўйин ўйнаб қайтади. 3 сентябрда тожикистонлик чарм тўп усталари Тошкентда «Миллий» стадионида Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказса, 6 сентябрда Дубайда Бирлашган араб амирлиги футболчилари билан куч синашади.

Таъкидлаш жоизки, Тожикистон миллий терма жамоаси саралаш босқичида «F» гуруҳидан жой олган. Ушбу гуруҳда улар яна учта ўйин ўтказади. 8 октябрда Душанбеда Мўғилистон термасини қабул қилади. Кейин ноябрь ойида Усмон Тошев шогирдлари Япония ва Мянмага сафар уюштиради.

3 002
ЎзА