Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.08.2017 17:56 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича мамлакат чемпионати олий лига баҳсларининг 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди

Футбол бўйича мамлакат чемпионати олий лига баҳсларининг 16-тур учрашувлари бўлиб ўтди Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Машъал" (Муборак) жамоаси билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, "Навбаҳор" (Наманган) сафарда "Обод"ни (Тошкент) 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз майдонида "Қўқон – 1912" клуби дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, ғалабага эришди. Голларга Шароф Муҳиддинов, Драган Черан ва Игорь Голбан муаллифлик қилди.

"Металлург"ни (Бекобод) қабул қилган "Динамо" (Самарқанд) 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Фарғонада "Нефтчи" клуби "Шўртан" (Ғузор) билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, "Бунёдкор" (Тошкент) билан "Сўғдиёна" (Жиззах) жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмади.

"Олмалиқ" ва "Бухоро", "Қизилқум" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашувларда ҳам 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди.

Байрам Айтмуродов, Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА
1 995






Все о погоде - Pogoda.uz