ЎзА Ўзбек

09.07.2020 Чоп этиш версияси

Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогига икки давлат мезбонлик қилади

Футбол бўйича аёллар ўртасидаги Жаҳон кубогига икки давлат мезбонлик қилади

Австралия ва Янги Зеландия аёллар ўртасида футбол бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишади.

Таъкидлаш жоиз, аёллар ўртасидаги мазкур турнир тарихида биринчи марта бир йўла икки мамлакатда ўтказилади. Бу мамлакатларнинг биргаликдаги буюртмаси 35 овоздан 22 тасини олишга муяссар бўлди.

Womenʼs World Cup 2023ни ўтказишга Колумбия ва Япония ҳам даъвогарлик қилган эди. Бироқ кейинчалик Япония коронавирус пандемияси сабабли ўз буюртмасини бекор қилди.

f4d3400f35e8419ea60c682e27762c08.png

– Австралия ва Янги Зеландияда аёллар ўртасида футбол бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатини ўтказиш бизнинг аёллар футболига эътиборимиз, тенглик ва адолатга содиқлигимизнинг ифодаси бўлади. Бу аёллар футболини минтақамизда ва унинг ташқарисида ривожлантириш учун қудратли пойдевор яратади, – дейилади Австралия Бош вазири Скотт Морриссон ва унинг янги зеландиялик ҳамкасби Жасинди Ардерннинг қўшма баёнотида.

Шунингдек, бу илк маротаба 32 жамоа иштирок этадиган аёллар ўртасидаги биринчи жаҳон чемпионатидир. Турнирнинг ўтказилиш муддати ҳозирча номаълум.

rrifcgyaecdnrmkctufe.jpg

– ФИФА кенгаши 2023 йилги жаҳон чемпионатидан бошлаб турнирда аввалги 24 жамоа ўрнига 32 жамоа иштирок этиши қарорини қабул қилган. Бу аёллар футболини янада рағбатлантиришга ижобий таъсир кўрсатади, – деди ФИФА президенти Жанни Инфантино.

Аёллар ўртасида жаҳон чемпионатлари ҳар тўрт йилда ўтказилади. Сўнгги ЖЧни Франция қабул қилган. Мусобақанинг финал баҳсида АҚШ футболчи қизлари нидерландиялик тенгқурлари устидан 2:0 ҳисобида ғалабага эришган эди.

4 876
ЎзА