Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

15.03.2018 15:40 Чоп этиш версияси

Франция футбол федерацияси мутассаддилари пойтахт клублари билан яқиндан танишишди

Франция футбол федерацияси мутассаддилари пойтахт клублари билан яқиндан танишишди Куни кеча, 14 март куни Франция футбол федерацияси Президенти маҳкамаси бошлиғи Жаноб Кенни Жан Мари ва Техник директор ўринбосари Людовик Дебрю мамлакатимизга ташриф буюрган эди.

Миллий олимпия қўмитасидана хабар беришларича, бугун Кенни Жан Мари ва Людовик Дебрю пойтахт клублари билан яқиндан танишишди. Уларга ФИФАнинг Минтақавий футболни ривожлантириш менежери Эссам Ал-Суҳиббаний ҳамроҳлик қилди.

Дастлаб, меҳмонлар “Бунёдкор” стадионига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди ва стадион юқори савияда ҳамда жуда чиройли барпо этилганига алоҳида урғу берди. Сўнгра Жан Мари ва Людовик Дебрю “Бунёдкор” клуби академиясига йўл олди. Академияда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, ётоқхона, ошхона, сув ҳавзаси, дам олиш хонаси, машғулотл майдончаларини кўздан кечириб, шарт-шароитларни юқори даражада эканини эътироф этишди.

Шунингдек, Франция футбол федерацияси мутассаддилари “Пахтакор” ва "Локомотив" клуби стадионларини кўздан кечириб, жамоаларнинг бой тарихи, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА
7 220