Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.08.2018 16:14 Чоп этиш версияси

Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган боксчимиз бугун навбатдаги жангини ўтказади

Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган боксчимиз бугун навбатдаги жангини ўтказади
Машҳур боксчи Флойд Мэйвезер билан ҳамкорлик қилаётган ўзбекистонлик профессионал боксчи Санжар Раҳмонов бугун ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақида Ўзбекистон республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Боксчимизнинг бу галги рақиби АҚШлик Маркус Тайлор. Саккиз раундга мўлжалланган жанг Лас-Вегас шаҳридаги «Sam’s Town Hotel & Gambling Hall»да бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Раҳмонов профессионал фаолияти давомида 11та жанг ўтказиб, уларнинг 10 тасида ғалаба қозонган (5 таси нокаут билан). Битта тўқнашувда эса дуранг қайд этган. Тайлор эса профессионал рингда 10 маротаба рингга чиққан ва уларнинг 9 тасида зафар қучган. Битта жангда эса мағлубият аламини тотиб кўрган.

ЎзА
5 350