ЎзА Ўзбек

30.07.2019 10:49:04 Чоп этиш версияси

Флорентино Перес: “Ахир мен Роналдунинг мухлисиман”


Куни кеча “Marca” газетаси томонидан энг яхши спортчи-атлетларга топшириладиган “Афсона” мукофотининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Бир қатор ОАВларда Роналду ва “Реал Мадрид” президенти Флорентино Переснинг ўрталаридаги муносабат ёмон эканлиги айтиб келинаётган эди. Шу сабабли ҳам испан журналистлари Пересга нега маросимга ташриф бургани ҳақида сўрашди.

“Қандай қилиб мен бу маросимга келмаслигим мумкин эди?!

Ахир мен Криштианунинг мухлисиман... У – зўр ва балки энг зўри. Бўлди, ҳаммаси шу. Ҳаётимиз сўнгигача уни соғиниб қоламиз”, – деди Перес.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик юлдузга кеча Испаниянинг энг йирик спорт нашри “Marca” газетасининг “Афсона” мукофоти топширилди.