Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

10.09.2018 12:32 Чоп этиш версияси

Боксчиларимизнинг яна бир ғалабаси

Боксчиларимизнинг яна бир ғалабаси

Филиппинда ўтган профессионал бокс кечасида мамлакатимиз шарафини Улуғбек Собиров ва Бекзод Турсунбоев муносиб ҳимоя қилди.

Улуғбек ўзининг саккизинчи жангида мезбон боксчи Султан Дондонга қарши рингга кўтарилди ва рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади.

Бекзод эса яна бир филиппинлик Рян Маанони биринчи раундда техник нокаутга учратди ва ўзининг иккинчи баҳсида ҳам ғалаба қозонди.

Фарғонада ўтказилган мусобақада профессионал чарм қўлқоп усталари бешта вазн тоифасида ўзаро рақобатлашди.

Унда ҳамюртларимиздан Олим Назаров, Абдурасул Исмоилов, Муҳаммадсалим Сотиболдиев, Акмалхон Жамолхонов, Муслимбек Олимов ўз вазн тоифаларида ғолибликни қўлга киритди.

Ж.Тошхўжаев, ЎзА