ЎзА Ўзбек

25.07.2019 Чоп этиш версияси

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон икки поғонага пастлади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон икки поғонага пастлади

Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси, яъни ФИФА терма жамоаларнинг янги рейтинг ўринларини эълон қилди.

Афсуски, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1286 балл билан янгиланган рейтингда икки поғонага пастлади ва 84-ўринга жойлашди. Бу кўрсаткич билан вакилларимиз Осиё давлатлари орасида 10-ўринни эгаллаб турибди. Қатар давлатида ўтадиган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги асосий рақибимиз Саудия Арабистони терма жамоаси эса 1342 балл билан 68-ўринда қайд этилган. Қолган рақибларимизнинг ўринлари қуйидагича: Фаластин – 102-ўрин, Яман – 142 ҳамда Сингапур – 162.

Рейтингни ҳамон ЖЧ-2018 бронза медали соҳиби Бельгия бошқариб бормоқда. Улар ҳисобида 1746 балл мавжуд. Кейинги поғонани Копа Америка-2019 ғолиби Бразилия эгаллаб турибди. Пентакампеонлар 1726 баллга эга. Кучли учликни эса амалдаги жаҳон чемпиони Франция терма жамоаси якунлаган.

ФИФА рейтинги. ТОР-10

1.Бельгия – 1746

2.Бразилия – 1726

3.Франция – 1718

4.Англия – 1652

5.Уругвай – 1637

6.Португалия – 1631

7.Хорватия – 1625

8.Колумбия – 1622

9.Испания – 1617

10.Аргентина – 1610

Осиё вакиллари орасида энг яхши натижа ҳамон Эронга тегишли. Форслар умумий рейтингда 23-поғонани банд этган. ОФК рейтингида кучли бешликдан ҳар галгидек Япония, Жанубий Корея, Австралия ҳамда жорий йил бошида шов-шувли тарзда қитъа чемпионига айланган Қатар терма жамоалари ўрин олган.

ОФК вакиллари:

23.Эрон – 1518

33.Япония – 1481

37.Жанубий Корея – 1467

46.Австралия – 1436

62.Қатар – 1375

65.БАА – 1360

68.Саудия Арабистони – 1342

71.Хитой – 1333

77.Ироқ – 1315

84.Ўзбекистон – 1286

87.Сурия – 1277

87.Уммон – 1277

87.Ливан – 1277

95.Қирғизистон – 1252

102.Фаластин -1224

142.Яман – 1073

162.Сингапур – 999

4 165
ЎзА