ЎзА Ўзбек

08.05.2020 Чоп этиш версияси

ФИФА: 2020 йилда халқаро мусобақалар ўтказилмайди

ФИФА: 2020 йилда халқаро мусобақалар ўтказилмайди

Бу ҳақда ФИФА вице-президенти ва КОНКАКАФ президенти Виктор Монтальяни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу йилга белгиланган терма жамоалар ўртасидаги ҳар қандай халқаро ўйинлар COVID-19 пандемияси сабаб 2021 йилга қолдирилди. Эндиликда ФИФА ва УЕФА учун миллий чемпионатлар асосий вазифа бўлиб қолмоқда. Бу қарорга келиниши бежиз эмас, терма жамоалар ўртасидаги ўйинлар бир мамлакатдан иккинчисига парвозларни тақозо қилади, бу эса бугунги шароитда қўшимча хавфни юзага келтиради.

Монтальяни, шунингдек, терма жамоаларнинг дастлабки учрашувлари томошабинларсиз ўтиши мумкинлигини ҳам таъкидламоқда.

3 874
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА