Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 12:42 Чоп этиш версияси

ФИФА -2018 Жаҳон кубоги Россия давлатига келтирилди

ФИФА -2018 Жаҳон кубоги Россия давлатига келтирилди
Токио шаҳридан тантанали равишда кузатилган ФИФА -2018 Жаҳон кубоги сешанба куни махсус рейс билан Россиянинг Владивосток шаҳрига олиб келинди.

interfax.ru хабарларига кўра, аэропортдаги тантанали учрашувдан сўнг футбол бўйича жаҳон кубогини кутиб олиш маросими ўтказилиши мўлжалланган Владивостокнинг марказий майдонига келтирилади.

Маросимдан сўнг ногирон спортчилар учун юнифайд-матч ўтказилади.

Тантанали тадбирга футбол бўйича жаҳон чемпиони Жилберту Силва ҳамда супермодель Наталья Водянова ташриф буюришади.

Жаҳон кубоги Россиянинг 8 шаҳрида “меҳмон” бўлиши кутилмоқда.

2018 йилнинг футбол бўйича жаҳон чемпионатига 14 июндан 15 июлга қадар Россия мезбонлик қилади.

Умида Курбанова
17 305