ЎзА Ўзбек

13.04.2019 20:35 Чоп этиш версияси

Фергюсондан футболчилар ҳам Роналдуни сотиб олишни сўраган

Фергюсондан футболчилар ҳам Роналдуни сотиб олишни сўраган

“Манчестер Юнайтед” собиқ раиси Мартин Эдвардс Италиянинг La Gazetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Криштиану Роналдунинг биринчи бор кўрганидаги таассуротлари ҳамда Месси билан рақобат хусусида гапириб берди.

“Уни биринчи бор кўрганимда август ойи эди. “Болтон” билан ўйин. 18 ёшли Роналду ва унинг ақл бовар қилмас даражадаги ҳаракатлари. Бамисоли ёш ҳамда жуда истеъдодли тойчоқ тўп билан рақсга тушаётган; гол уриш учун турли сехргарликлар кўрсатаётган эди.

Вақт ўтиши билан у ўйиндан-ўйинга ўсиб борар эди. Биз бунақасини сира ҳам кутмаган эди. Ҳаттоки Фергюсон ҳам.

glavnaya_64.png

“Спортинг” билан ўртоқлик учрашувидан кейин уни сотиб олганимиз ҳақида афсона бор. Буни эшитган бўлишингиз керак. Футболчиларимиз ўйиндан сўнг Роналдуни тезроқ Манчестерга олиб кетиш кераклигини Фергюсонга айтишганди. Аслида Кейруш (Карлуш Кейруш – таҳр. Португалиялик мураббий 2002-2003-, 2004-2008-йилларда Сер Алекс Фергюсонга ёрдамчи мураббий сифатида “Манчестер Юнайтед”да ишлаган) Алексга Роналду ҳақида барчасини айтиб бўлган эди.

0293f378-5052-47a9-96ba-fa6e8ccc1471.jpg

Роналду ва Мессини солиштириш? Лео – жамоавий ўйинчи. Бу голларни нишонлаётган пайтда ҳам сезилади, чунки у голдан сўнг клубдошларига яқинлашади. Роналду эса худбин. У голни ўзи нишонлайди ва ҳамма унга эътибор беришларини хоҳлайди”, – деган 73 ёшли қизил иблислар собиқ раиси Мартин Эдвардс.

ЎзА
4 872